- Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида истеъмолчи жорий йилнинг апрель ойида “Xorazm ta’minot” МЧЖдан 19 000 000 сўм бошланғич тўлов тўлаган ҳолда муддатли тўлов эвазига автотранспорт воситаси харид қилганлиги, аммо жамият томонидан ойлик тўлов келишилган нархдан юқори нархда чиқарилганлиги сабабли автотранспорт воситасини топширганлиги, бироқ. бошланғич тўлов сифатида тўлаган 19 000 000 сўм пул маблағлари қайтариб берилмаганлиги маълум бўлди.
- Юқоридагиларга кўра, ҳудудий бошқарма мутахассислари томонидан “Xorazm ta’minot” МЧЖга Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни бўйича тегишли тушунтиришлар берилган.
- Ҳудудий бошқарма мутахассислари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчи фойдасига автотранспорт учун тўланган 19 000 000 сўм пул маблағлари қайтариб берилиши таъминланди.