- Хоразм вилояти, Урганч туманида яшовчи фуқаро "OLCHA STORE" МЧЖнинг савдо платформасидан телевизор харид қилганлиги аммо маҳсулот 2 кундан кейин носоз ҳолатга келганлигидан норози бўлиб Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилган.
- Ўтказилган ўрганиш жараёнида, ҳудудий бошқарма томонидан "OLCHA STORE" МЧЖга келиб тушган мурожаат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни бўйича тегишли тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида, фуқаро томонидан 5 500 000 cўмга харид қилинган телевизор истеъмолчининг хоҳишига кўра янгисига алмаштириб берилиши таъминланди.