- Рақобатни ривожлантириш ва истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан ўтказилаётган мониторингларда Ичан-қалъа давлат музей-қўриқхонаси ва Хива шаҳридаги 97-сон ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати томонидан ўтказилган танлов савдолари бўйича ўрганиш ишлари ўтказилди.
- Ўтказилган ўрганиш жараёнида, Ичан-қалъа давлат музей-қўриқхонаси томонидан махсус ахборот портали орқали умумий қиймати 100,0 млн сўмлик ва Хива шаҳридаги 97-сон ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати томонидан умумий қиймати 1 564,0 млн сўмлик энг яхши таклифларни танлаш бўйича танлов савдолари ўтказилганлиги кузатилди.
✅ Ҳудудий бошқарманинг ўрганиш ишлари хулосасига асосан, Ичан-қалъа давлат музей-қўриқхонаси томонидан ўтказилган танлов савдоси ва Хива шаҳридаги 97-сон ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати томонидан эълонга мувофиқ ўтказилиши режалаштирилган танлов савдоси буюртмачилар томонидан ихтиёрий равишда бекор қилинишига эришилди.